October 7

1000 хил турдаги маҳаллий маҳсулот тақдимоти ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жойлашган корхона ва бошқармаларида “Carbon - polymer” МЧЖ вакиллари билан учрашувлар ташкил қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад нефт ва газ соҳасидаги ускуналар эҳтиёт қисмларини маҳаллий ишлаб чиқаришга жалб қилиш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ўзлаштириш борасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш.

Шу муносабат билан объектларда маҳаллий корхона томонидан графит, фторопласт, текстолит, капролон ва резинадан ишлаб чиқарилган 1000 хил турдаги маҳсулот тақдимотлари ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, “Carbon - polymer” МЧЖ 2020 йилдан буён “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари билан ҳамкорликда фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда 200 хил турдаги маҳсулот маҳаллий корхона базасида ўзлаштирилди.

Учрашувларда қудуқлар, насос ва компрессорларни таъмирлаш ва оқова сувларни тозалашда фойдаланиладиган эҳтиёт қисмларни ўзлаштириш бўйича тижорат таклифлари билдирилди.

Тадбир якунида зарур эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича икки томонлама баённома имзоланди. Ушбу ҳужжат келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар муддатлари ва ҳамкорлик масалаларини белгилаб беради.

Мазкур тадбир импортни қисқатириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар имкониятларини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Бундан ташқари, бу ҳамкорлик ишлаб чиқариш жараёнларини янада оптималлаштириш ва янги маҳсулотларни ўзлаштириш имконини тақдим этди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook