July 17

Нефт база фавқулодда вазиятларни бартараф этишга “Тайёр” деб баҳоланди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Андижон, Тўрақўрғон, Фарғона нефт базаларида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги тайёргарлигига бағишланган ўқув машғулотлар ўтказилмоқда.

Унда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия, вилоят тиббиёт бирлашмаси, Энергетика тармоқлари ходимлари ҳамда объектларнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари иштирок этмоқда.

Ўқув машқлар биринчи куни вилоят штабларида йиғилиш ўтказилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тушунчалар берилди. Нефт базаларнинг мавжуд асбоб-анжомлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлиги ўрганиб чиқилди.

Тадбир доирасида “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ ҳудудида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Ходимлар томонидан фавқулодда вазиятнинг жиддий тус олиб кетмаслиги чоралари кўрилди. Жараёнда жалб қилинадиган куч ва воситаларни тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ҳаракатлари бажарилди.

Кузатувчилар томонидан қилинган тезкор ҳаракатлар муҳокама этилиб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ва уни бартараф этишга “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ “Тайёр” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook