March 18

Ходимлар ўзаро тажриба алмашди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖнинг Магистрлар клуб аъзолари ўзаро тажриба ва фикр алмашиш, ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Uzbekistan GTL” МЧЖда бўлишди.

Дастлаб ходимлар “Uzbekistan GTL” заводининг технологик имкониятлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништирилди.

Сўнгра улар харидлар, маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати, омборлар ва персонални бошқариш, кадрлар тайёрлаш, операцион самарадорлик, меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи, ишлаб чиқариш, ҳужжатлар ҳамда транспортларни бошқариш, автоматлаштириш йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашиб, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Шунингдек, замонавий бошқарув тамойиллари ва ишлаб чиқариш жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича ҳам фикрлашиб олдилар.

Таъкидлаш жоизки, бу каби учрашувлар тизим корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ва ходимлар малакасини оширишга хизмат қилади.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати