August 27

Вакант лавозим учун танлов

O‘zbekcha Русча

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Хавфли юк (табиий газ)ларни ташувчи махсус автотранспорт ҳайдовчиси лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• ёши 25 ёшдан кам бўлмаслиги;
• ҳайдовчилик гувоҳномасида “СЕ” ёки “Е” тоифа категорияси мавжуд бўлиши;
• иш тажрибаси: охирги 5 йилда камида 3 йил узлуксиз хавфли юк ташиш бўйича ҳайдовчи сифатида иш фаолиятини олиб борган бўлиши (Давлат ташкилотига тегишли автотранспорт воситасини бошқарганлиги ёки шахсий автотранспорт воситасини бошқарганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат бўлиши);
• камида 1 йил хавфли юкларни (ADR) ташиш юзасидан ҳайдовчи сифатида иш фаолиятини юритган бўлиши (Давлат ташкилотига тегишли автотранспорт воситасини бошқарганлиги ёки шахсий автотранспорт воситасини бошқарганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат бўлиши);
• охирги 3 йил давомида ҳайдовчининг айби билан ЙТҲ (ДТП) содир этилмаганлиги,
• ҳайдовчиларни ишга қабул қилишдан олдин, давлат талаблари ва стандартларига жавоб берадиган тиббий кўрикдан ўтиши зарур.

Номзодга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:

• йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши;
• алкоголли ичимликлар ёки гиёҳвандлик воситалар таъсирида, маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқармаганлиги;
• мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товламаганлиги;
• ЙТҲ содир этилган жойни тарк этмаганлиги;
• ноқонуний ҳаракатларни содир этиш учун тижорат автотранспорт воситасидан фойдаланмаганлиги;
• автотранспорт воситаларини эҳтиёткор ва оқибатларини ўйлаб бошқариши (эҳтиётсизлик натижасида ўлим билан тугаши мумкин бўлган бахтсиз ҳодиса юзага келиши мумкин);
• гиёҳванд ва ноқонуний моддаларни ташиш ва тарқатиш билан боғлиқ жиноий фаолиятини амалга ошириш учун тижорат автотранспорт воситасидан фойдаланмаганлиги;
• қонунчиликда белгиланган тезликдан 30 км/соат ёки ундан ортиқ тезликдан ҳаракатланмаслиги;
• қонун доирасида ҳаракатланиш йўлагини ўзгартириши ва қувиб ўтиш қоидаларига риоя қилиши;
• автотранспорт воситалари билан оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиши;
• ҳайдовчининг автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақида суд томонидан қабул қилинган қарорга қарамасдан, автотранспорт воситасини такроран бошқариб, қоидабузарлик содир этмаган бўлиши лозим;
• Жамиятнинг тижорат сири бўлган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлигига риоя килиш;
• ўз малакасини ошириш бўйича доимий иш бажариш.

Маълумот учун: Мураббий ҳайдовчиларнинг асосий иш жойи (автосаройи) Наманган вилояти Поп туманида жойлашган.

Номзодлар 2025 йил 10 сентябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати