January 16

2024 йил учун консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди

O‘zbekcha Ўзбекча

“Ўзбекнефтгаз“ АЖнинг 2024 йил якуни бўйича Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) асосида консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва уни аудитдан самарали ўтказишнинг муддати 2025 йилнинг апрель ойида ўтказилишига келишилди ва "Йўл харитаси" тасдиқланди.

14 январь куни мазкур ҳисоботни ўз вақтида “тезкор ёпиш” усулида тузиш ва уни аудитдан самарали ўтказишни ташкил этиш мақсадида масъуллар иштирокида амалий семинар ўтказилди.

Унда Бошқарув раисининг иқтисод ва молия бўйича ўринбосари томонидан ушбу ҳисоботни аҳамияти ва зарурияти, бунинг учун амалга ошириладиган тадбирлар, уни “тезкор ёпиш” усулида тайёрлаш борасида атрофлича маълумот берилди. Жумладан, жорий йил апрел ойида KPMG Audit аудиторлик компаниясидан ижобий хулоса олиш тўғрисида ҳам сўз борди. Бунинг учун "Ўзбекнефтгаз” АЖнинг шўъба корхоналарига қуйидаги вазифалар қўйилди:

• 2025 йил 31 январгача “1С Бухгалтерия” дастуридаги барча бухгалтерия ҳисобларини тўлиқ ёпиш ва 2024 йил якуни бўйича БҲМС асосида молиявий ҳисоботлар ҳамда ҳар бир маълумотномаларни “Ўзбекнефтгаз”АЖга тақдим этиш;

• 2025 йил 15 февралгача МҲХС асосида 2024 йил якуни буйича молиявий ҳисобот маълумотлари тўплами (RePack)ни “Ўзбекнефтгаз”АЖга тақдим этиш;

• “KPMG Audit” аудиторлик компаниясига 2024 йил якунлари бўйича сўралган барча бирламчи ҳужжатлар нусхаси, хатлар, сўровнамалар ва материалларни белгиланган муддатларда тақдим этиш;

• 2025 йил 20 январга қадар барча ички хўжалик операциялари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни ҳужжатлаштиришни тугатиш ва ўзаро солиштирма далолатномаларни тузиш;

• “KPMG Audit” аудиторлик компанияси аудиторларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда жамиятлар ҳудудига кириб-чиқишга рухсатномаларни тайёрлаш ва аудиторларга керакли иш шароитини яратиш.

Бундан ташқари молиявий ҳисоботда натижалар ҳисобга олинадиган “Ўзбекнефтгаз”АЖ қўшма ва қарам жамиятларига қуйидаги вазифалар берилди:

• 2024 йил якуни бўйича МҲХС (IFRS) асосида молиявий ҳисоботларни 2025 йил 15 февралгача тузиш ва ижобий аудиторлик хулосасини “Ўзбекнефтгаз”АЖга тақдим этиш;

• “Uztransgaz” AЖ, “Azia Trans Gas” МЧЖ ҚК, “Uz-KorGasChemical” МЧЖ ҚК ва “Natural Gas Stream” МЧЖ ҚК жамиятларига 2024 йил якуни бўйича МҲХС асосида тузилган молиявий ҳисоботнинг аудитори томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ аудитори бўлган “KPMG Audit” аудиторлик компаниясига 2025 йил 15 февралгача тегишли аудит материалларини тақдим этилиши бўйича чора-тадбирларини кўриш.

Амалий семинар якунида бу жараён учун барча зарур бўладиган чора-тадбирларни ташкил қилиш тўғрисида муҳокамалар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook