March 6

Раҳбар ва ишчи-ходимлар ҳам “Яшил макон” лойиҳаси фаол иштирокчисига айланмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёни барча ҳудудларда кенг кўламда амалга оширилмоқда. Жумладан "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар томонидан ҳам дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Жамият раҳбар ва ишчи-ходимлари ҳам лойиҳанинг фаол иштирокчилари бўлиб, ўзлари истиқомат қилаётган маҳалла, ўқиган мактаблари атрофларига кўчат экишмоқда. Дарахт экиб, экологик ҳолатни яхшилаш орқали Она табиатни муҳофаза қилиш мақсад қилинган.

Ходимларнинг кўчат экишдаги бу жонбозликлари ижтимоий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг ташаббуслари одамларнинг атроф-муҳитга бўлган масъулиятини ошириш ва ёшларнинг табиатга нисбатан муносабатини ижобий томонга ўзгартиришга ҳам хизмат қилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook