September 18

Куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлаш учун кенг қамровли тайёргарлик олиб борилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари 2024/2025 йил куз-қиш мавсумида барча муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ўзининг ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлиги билан мамлакатнинг муҳим ишлаб чиқариш корхоналаридан бири ҳисобланади. Заводнинг барқарор ишлашини таъминлашда мавсумий режали таъмирлаш ишлари катта аҳамиятга эга.

Ҳозирги кунга қадар заводда қуйидаги муҳим таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди:
• 6 та буғ қозони жорий таъмирланди;
• 9 та сиғим тозаланди;
• 110 метр электр тармоғи қайта тикланди;

• 7 та трансформатор подстанцияси ва 25 та дизель электр станцияси таъмирланди;
• 200 метр кабель эстакадаси, 1710 метр иссиқлик тармоғи таъмирланиб, 345 метр иссиқлик тармоғи изоляция қилинди;
• 7 та газ тақсимлаш пункти текширилди;
• 1440 метр сув тармоғи таъмирланди ҳамда 36 та автоматик улаш қурилмаси ишчи ҳолатида экани текшириб чиқилди.

Бу тадбирлар нафақат мавжуд инфратузилмаларни барқарор ишлатишга йўналтирилган, балки уларни модернизация қилиш ва энергия ресурсларини янада самарали фойдаланишга қаратилган.

Заводнинг энг муҳим технологик қурилмалари бўлган Газ конденсати ва нефт аралашмасини босим остида ҳайдаш қурилмаси ҳамда Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш қурилмасида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Таъмирлаш жараёнида барча зарурий моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилди. Таъмирланган қурилмаларнинг сифатли ишлатилиши жорий мавсумда заводнинг узлуксиз ва ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook