August 8, 2024

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳолати сарҳисоб қилинди

O‘zbekcha Ruscha

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида “Ўзбекнефтгаз” хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши томонидан заводда амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва келгуси режалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир хотин-қизлар жамоатчилик кенгашининг 2024 йилнинг 6 ойдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот билан бошланди. Корхонада хотин-қизлар меҳнат шароитларини яхшилаш, касбий маҳоратини ошириш, таълим олиш борасидаги ташаббуслар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув мулоқот тарзида ўтказилиб, унда заводда меҳнат қилаётган аёллар фикр-мулоҳазалари тингланди. Иштирокчилар иш муҳити, меҳнат шароити ва корпоратив маданият ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Йиғилишнинг иккинчи қисми истиқболдаги режаларни муҳокама қилишга бағишланди. Йил якунига қадар хотин-қизларнинг раҳбарлик ва техник жиҳатдан мураккаб лавозимлардаги мавқеини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи устоз ва мураббийлик дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилган.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook