October 22

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Активларни бошқариш департаментига 1-тоифали мутахассис лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: молия, иқтисод, ҳуқуқшунослик, бухгалтерия;
• тилларни билиши: давлат тилини мукаммал билиш (рус ва инглиз тилларини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади.)
• IELTS сертификати ва хорижий тажриба устун мавқега эга;
• компьютер саводхонлиги: МС Office дастурларида ишлашни билиш;
• иш тажрибаси: молия, иқтисод, бухгалтерия;

Махсус кўникмалар:

• Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, шу жумладан “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини билиш;

Номзодлар 2024 йил 28 октябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook