Вакант лавозимлар учун танлов
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаментининг қуйидаги лавозимларига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
• Операцион самарадорликни ошириш бўлими катта менежери;
• Бизнес трансформацияси бўлими катта менежери
Мутахассисларга қўйиладиган малака талаблари қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: иқтисодиёт / нефт ва газ соҳаси / технология / нефт ва газ соҳаси менежменти / бизнес;
• тилларни билиши: ўзбек – мукаммал (ёзма ва оғзаки) рус – мукаммал (ёзма ва оғзаки) инглиз тили (қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади);
• Сертификат мавжудлиги: қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади;
• иш тажрибаси: 3 йил (нефт-газ соҳаси)
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• Операцион самарадорликни ошириш лойиҳалари доирасида асосий бизнес-жараёнларни таҳлил қилиш;
• Ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришдан ташқари жараёнлар самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш;
• Жамият ва унинг тасарруфидаги корхоналарда бўлим йўналиши билан боғлиқ мунозарали масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш;
• Маълумотларни қайта ишлашда фойдаланиладиган маълумотлар базасини шакллантириш ва сақлаш бўйича ишларни амалга ошириш;
• Норматив бўлмаган ҳисоб-китоблар ва ҳисоб-китоб операцияларининг тўғрилигини назорат қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш;
• Лойиҳа бўйича жалб этилган маслаҳатчилар ишларини мувофиқлаштириш;
• Жамият томонидан контрагентлар билан музокараларда иштирок этиш, тузилган шартномалар мажбуриятларининг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш.
• Қазиб олиш, газни қайта ишлаш - газ кимёси ва нефтни қайта ишлаш, нефт кимёси/корхоналар иқтисодиётини ташкил этиш соҳасидаги чуқур билимлар;
• Лойиҳаларни бошқариш тажрибаси;
• Шартномаларни тузиш тартиби бўйича билимлар;
• Соҳанинг техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг истиқболли йўналишлари бўйича билимлар;
• Контрагентлар билан музокара қилиш қобилияти;
• Масъулият, пунктуаллик, оперативлик, кўп вазифали режимда ишлаш қобилияти.
Номзодлар 2024 йил 10 сентябрга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета / резюмеларни тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумот учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.