“Қувват” мультсериали қаҳрамонлари болалар оромгоҳида
Давлатимиз раҳбари кўмаги билан мамлакатимизда муқобил энергия манбаларидан унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш ҳамда аҳолининг энергия тежамкорлик даражасини ошириш бўйича бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада ёш авлод ўртасида энергоресурсларни тежаш, уларда қайта тикланадиган ва экологик тоза энергия манбаларига қизиқишни уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш туйғусини янада ошириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш алоҳида аҳамият касб этмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилган “Quvvat” лойиҳаси ҳам болажонларнинг тежамкорлик ҳақидаги тушунчаларини кенгайтиришга қаратилган.
“Quvvat” анимацион мультсериали ҳар бир қисми яратилишида энг аввало, сув, газ ва электр энергиясини тежаш ҳамда улардан унумли фойдаланиш бўйича ибратли амалий маслаҳатларга эътибор қаратилган.
Жорий йилнинг 25 июл куни “Қуёшли” болалар оромгоҳида мультсериалнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Мультсериал қаҳрамонлари болажонлар билан суҳбатлашиб, сериялар ҳақидаги фикрлари билан қизиқишди. Экофаоллар иштирокида кўнгилочар интерактив ўйинлар ўтказилди.
Бу эса, ёш авлодда энергия тежамкорлик бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уй, мактаб ва боғчаларда энергияни ортиқча исроф қилмасликни ўргатиш имконини беради.