July 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бир гуруҳ мутахассислар “Ставролен” компаниясида тажриба алмашиб қайтишди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг ташаббуси билан акциядорлик жамияти фаолиятига янгилик олиб кириш, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россиянинг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан 2021-2022 йилларга мўлжаллаб тасдиқланган “Йўл харитаси” доирасида мутахассисларнинг малакалалари мунтазам оширилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 20-25 июнь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппарати, тизим бошқарма ва корхоналар мутахассислари “ЛУКОЙЛ” компаниясига қарашли “Ставролен” МЧЖ заводида малака ўтаб келишди. Ташриф давомида мутахассислар хорижий завод мутахассисларининг иш тажрибаси, амалиёти ҳамда ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

“Ставролен” заводи Россияда паст босимли полиэтилен ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ва полипропилен ишлаб чиқариш бўйича учинчи ўринда турувчи йирик нефткимё мажмуаси ҳисобланади. Мажмуада ишлаб чиқарилган маҳсулотларга хорижий давлатларда талаб катта. Ҳозирги кунда корхонадаги мавжуд технологик қурилмалар йилига 300 минг тонна юқори зичликдаги полиэтилен, 120 минг тонна полипропилен, 120 минг тонна бензол ва 50 минг тонна винил ацетатни ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мутахассислар ушбу заводга ташрифи давомида полиэтилен, полипропилен, бензол, винилацетат ва бошқа нефткимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси бўйича тегишли музокаралар ўтказилди.

Учрашувлар давомида “Ўзбекнефтгаз” ва “Ставролен” компаниялари мутахассислари томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари акс этган тақдимотлар ўтказилди. Ишлаб чиқариш фаолияти ва технологик қурилмаларни ишлатишда дуч келинаётган муаммоларни тезкор ва ижобий ҳал этиш чоралари бўйича билим ва тажрибалар алмашилди.

Россия заводи мутахассислари билан келгусида нефть ва газ-кимё саноатини ривожлантиришда, замонавий технология ва кимёвий реагентлардан фойдаланишда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|