March 5

Объектларда махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларда фавқулодда вазиятларни бартараф этишда бошқарув органлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг давлат қуйи тизими хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатларини самарали ташкил этишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқлари мунтазам ўтказиб борилади.

Навбатдаги машғулотлар “Қарши нефт базаси” МЧЖ, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ, Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми ҳамда Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” мажмуасида ташкил этилди.

Тадбирлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий Гвардия ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назорат қилиб борилди.

Машғулотларда қўриқланаётган ишлаб чиқариш объектига нотаниш кимсалар томонидан шартли қуролли тажовуз юзага келтирилди. Бунинг оқибатида издан чиққан барқарор иш фаолиятида фавқулодда вазиятни бартараф этиш ишлари олиб борилди.

Кучли ер қимирлаши кўринишидаги фавқулодда вазият рўй бериши оқибатида маъмурий бино ва ишлаб чиқариш иншоотларидан ишчи-ходимларни хавфсиз ҳудудга кўчириб, талофат етган жойларда қидирув -қутқарув ишлари олиб борилди. Жумладан, жабрланганларни аниқлаш, қутқариш ва ёрдам кўрсатиш ишларида ҳамкорликдаги ҳаракатлар амалга оширилди.

Талофат етган ишлаб чиқариш объектларида кучли таъсир этувчи зарарли моддалар тарқалишини бартараф этиш чоралари кўрилди.

Кузатувчилар томонидан бажарилган тезкор ҳаракатлар муҳокама қилиниб, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, уни бартараф этиш ҳамда объектларни қўриқлашга тайёр деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook