February 18
Шўртан газ кимё мажмуаси ходимаси илмий танлов ғолиби бўлди
Қашқадарё вилоятида “Илмли аёл – жамият кўзгуси” ҳафталиги доирасида “Олима аёллар – миллат келажагининг тарбиячиси” мавзусида хотин-қизлар форуми бўлиб ўтди.
Форум Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, “Олима аёллар” ва “Ихтирочи аёллар” уюшмалари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда аёлларнинг жамият тараққиётидаги ўрни, илм-фан ривожига қўшаётган ҳиссаси, ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ўзаро фикр алмашилди.
Тадбир доирасида ўтказилган илмий кўрик-танловда Шўртан газ кимё мажмуаси ходимаси Насиба Абдураҳмонова “Фундаментал фанларга қўшилган ҳисса” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
February 18, 04:44
0 views
0 reposts