July 15

“Долзарб 30 кун” тадбирлари ўтказилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Хабарингиз бор, июл ойида республика миқёсида Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирларига старт берилган эди. Ойлик доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси объектларида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди.

Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида мажмуада ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш ҳолати, ўт ўчириш воситалари, автоматик дарак бериш тизим ва мосламалари, сув билан совитиш ва кўпик билан ўчириш қурилмаларининг доимий созлиги навбатдан ташқари текширувдан ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, мажмуада суюлтирилган газ маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган идишларни тасдиқланган график асосида, мунтазам равишда махсус ускуналар ёрдамида совитиб турилиши йўлга қўйилган.

Тадбирлар доирасида этилен ишлаб чиқариш бўлимида табиий ва техноген тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва шошилинч ишларни аниқлаш ҳамда амалга оширишни текшириш мақсадида тактик-амалий ўқув машғулоти ҳам ташкил этилди.

Унда ихтисослашган хизмат ходимлари ва мажмуа ишчи-хизматчиларидан иборат қутқарувчиларга шартли равишда юзага келган ёнғинни бартараф этиш вазифаси топширилди.

Содир бўлган шартли табиий ва техноген вазиятни бартараф этиш учун жалб қилинадиган куч-воситаларини тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмалари синовдан ўтказилди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook