November 6

“Интеллектуал олимпиада-2024” мусобақаси ғолиблари Озарбайжонда ўқиб қайтишди

O‘zbekcha Ruscha

Аввал хабар берилганидек, "Заковат интеллектуал клуби” ҳамкорлигида ташкил этилган “Интеллектуал олимпиада-2024” мусобақасида 1-ўринни эгаллаган “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ходимларидан иборат жамоага “Ernst&Young” бизнес академиясида малака ошириш имкониятини берувчи сертификат тақдим этилган эди.

Ғолиблар Озарбайжон Республикаси Боку шаҳрида жойлашган академияда "EY Executive MBA: интенсив" комплекс дастури доирасида бизнес, стратегия ва молия соҳаларидаги асосий бошқарув кўникмаларини мустаҳкамлашди.

Ўқув дастури доирасида иштирокчиларга замонавий бизнес муҳити, муаммоларни ҳал қилишдаги стратегик ёндашувлар ва ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш бўйича амалий билимлар берилди.

Стратегик қарорлар қабул қилишнинг янги усуллари ва бизнеснинг динамик муҳитига мослашиш мавзусида ҳам сабоқлар ўтилди.

Шунингдек, риск-менежмент бўйича турбулентлик ва номаълумлик шароитида стратегик сценарийлар режалаштириш, рискларни баҳолаш ва уларни минимизация қилиш усуллари ўргатилди.

Молия менежменти бўйича таҳлил, қарорлар қабул қилиш, раҳбарлар учун рақамли маркетинг, Power BI ва сунъий интеллект ёрдамида етакчилик компетенцияларини ривожлантириш бўйича кўникмалари оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook