October 14

Табиий газ қазиб чиқаришни барқарорлаштириш учун янги компрессор блоклари қурилади

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги газ конларида қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва мавжуд заҳираларни максимал ўзлаштириш мақсадида кичик компрессор станцияларини қуриш лойиҳалари тез суръатларда амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, лойиҳанинг биринчи босқичида Хитойнинг “Jereh Group” компанияси томонидан 15 та компрессор блоки тайёрланиб, етказиб берилди ва ишга туширилди. Иккинчи босқичда яна 64 та компрессор блоки тайёрланиб, етказиб бериш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” делегацияси Хитойнинг Янтай шаҳрида ўтказилган “Глобал саноат энергияси” саммитида иштирок этиб, “Jereh Group” компанияси билан ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар ўтказди.

Дунёнинг етакчи компаниялари – “Ariel”, “Waukesha”, “Caterpillar” ва “MyCom” вакиллари иштирок этган саммит доирасида нефт-газ саноатига оид истиқболли ҳамда муҳим мавзулар бўйича маъруза, тақдимотлар ўтказилди.

Саммитда Жамият масъуллари томонидан “Jereh Group” билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маърузалар қилинди.

Делегациямиз аъзолари шунингдек, “Жереҳ Гроуп”нинг компрессор қурилмаларини ишлаб чиқариш янги заводининг очилиш маросимида иштирок этиб, компрессор стансияларини мамлакатимизга етказиб бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook