May 16
Жаҳон Банки метан чиқиндиларини камайтиришга оид лойиҳаларни молиялаштиришга тайёр
“Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2024” халқаро кўргазмаси доирасида “Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти ҳамда Жаҳон Банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу мулоқотдан кўзланган мақсад энергия самарадорлигини ошириш, газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва метан чиқиндиларини камайтириш лойиҳаларига инвестиция киритиш имкониятларни ўрганишдан иборат.
Дастлаб Жамият тасарруфидаги объектларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва метан чиқиндиларини камайтиришга қаратилган лойиҳалар бўйича маълумотлар тақдим қилинди.
Жаҳон Банки вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан метан чиқиндиларини камайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларга молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдириб ўтди.