December 11, 2024

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш департаментининг Нефт кимёси ва илғор технологияларни тадбиқ этиш бўлими бош мутахассиси (вақтинча, болани 2 ёшгача тарбиялаш таътилидаги ходим ўрнига) лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган малакавий талаблар:

• Нефт ва газни қайта ишлаш мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
• Ўзбек ва рус тилларини оғзаки ва ёзма нутқ, инглиз тилини билиши устунлик беради.
• Ишончли компьютер фойдаланувчиси (Microsoft office: Еxcel, Word, Powerpoint).
• Нефт ва газ соҳасида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

Махсус кўникмалар:

• Ҳужжатлар электрон айланмаси билан ишлаш;
• Бошқарув тизими, хавфсизлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит, саноат хавфсизлиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларининг талаб ва асосларини билиш;
• Бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил этиш;
• Нефт базаларда қўлланиладиган технологиялар, жараёнлар, қурилмалар тўғрисида тушунчага эга бўлиш;
• Корхоналарнинг ихтисослашуви ва ўзига хос хусусиятлари, техник, иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини билиш талаб этилади.

Номзодлар 2024 йил 16 декабрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook