April 8

“Зеварда” конида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик текширилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” давом этмоқда.

Профилактик тадбирларда масъул тизимлар шайлиги текширилиб, ходимларга муҳофазаланиш усуллари ўргатилмоқда.

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” конлар мажмуасида ҳам ҳамкорликдаги органлар иштирокида ишчи-ходимларга зилзила вақтида тўғри ҳаракат қилиш чоралари ўргатилди.

Унда тизим тасарруфдаги объектлар ҳамда Қашқадарё вилоятида жойлашган стратегик корхона ва ташкилотлар масъул ходимлари иштирок этди.

Машғулотлар объектларда зилзила оқибатларини бартараф этиш, куч ва воситалар шайлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда ҳолатларда ходимларни тўғри ҳаракат қилиш, шунингдек, иккиламчи талофатларни камайтириш бўйича амалий кўникмаларни оширишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати