Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси (Бухоро вилояти)га Е-кон муҳандис оператори лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.
Номзодга қўйиладиган малакавий талаблар:
• Нефт ва газ қазиб чиқариш ёки қайта ишлаш мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлиш;
• Давлат тилини билиш;
• Соҳада камида 2 йиллик иш тажрибага эга бўлиш талаб этилади.
• нефт ва газ қазиб олиш, бошқарманинг ва тасарруфидаги ишлаб чиқариш объектлари қувватлари, ихтисослашуви ва ташкилий-технологик структурасининг хусусиятларини билиши;
• ишлаб чиқариш технологик жиҳатдан тайёрлаш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий материалларни билиши;
• газ конлари геологик ҳудудини билиши;
• қудуқларни геофизик тадқиқот қилиш, конларни ишлатиш, лойиҳалаш ва таҳлил қилишда амалдаги усулларни билиши;
• қудуқларни жорий, капитал таъмирлаш, бурғилаш технологияси асосларини билиши;
• хом ашё,материаллар ва тайёр маҳсулотга қўйиладиган техник талабларни билиши;
• ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш воситаларини билиши;
• нефт ва газ қазиб чиқариш соҳасидаги илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни билиши;
• экология тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосларини билиши;
• фавворага қарши хавфсизлик қоидаларини билиши;
• Жамият жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби ҳамда иш юритиш қоидалари ва бошқа ички норматив ҳужжатлар бўйича талабларни билиши лозим.
Номзодлар 2024 йил 27 декабрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.