“Ўзбекнефтгаз”: Ёшлар ўртасида югуриш марафони ва “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилади
Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуасида “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг учинчи халқаро энергетика форуми ўтказилади.
Кўргазма доирасида ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “UNG-YOUTH MARATHON” югуриш марафони ўтказилади.
Марафонда иштирок этишни хоҳловчилар 18 май куни соат 7:00 да “Ўзэкспомарказ” МКМга спорт кийимида ташриф буюришлари сўралади. Иштирокчиларга қўшимча равишда “UNG” логотипи туширилган кепка ва футболкалар тарқатилади.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги ёшларни ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида 19-20 май кунлари “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Қўшимча маълумотлар учун Ёшлар иттифоқи координатори С. Мирхамидовага (тел.+99897131-42-28) мурожаат қилиш сўралади.
– Марафон мусобақаси бўйича Н. Зохидов (тел: 94 676-65-75);
– “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича М. Нигмаджанов (тел: 90 940-43-21).