Ёш кадрлар халқаро интеллектуал ўйинда иштирок этишди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ёш мутахассислари И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетида ўтказилган “Нефтяная сова” VI халқаро интеллектуал ўйинида иштирок этишди.
Россия Федерацияси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар кенгаши томонидан Москва шаҳрида ташкил этилган мазкур тадбирдан кўзланган мақсад – ёшларнинг интеллектуал савиясини ошириш, нефт ва газ саноатининг ижобий имиджини шакллантиришдан иборат.
Унда Россия, Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлардаги корхона, ташкилот ва таълим муассасалари ходимларидан иборат жами 125 та жамоа иштирок этди.
Иштирокчилар мусобақанинг бош соврини – ҳақиқий нефт билан тўлдирилган биллур бойқуш кўринишидаги кубоги учун ўзаро баҳслашдилар.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ёш мутахассисларнинг интеллектуал ўйинлар, викториналар, илмий-техникавий конференцияларда иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнингкасбий малакаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратади.