Ҳаваскор ҳунарманд аёлларга сертификатлар топширилди
"Тадбиркор аёл" Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Қашқадарё вилоят бўлимида тадбиркорлик ва кичик бизнес билан шуғулланиш истагида бўлган ҳунарманд аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Бизнес асослари" мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Тадбир "Ўзбекнефтгаз" АЖ Хотин-қизлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши ҳамда Қашқадарё вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилди.
Унда Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан ва Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги ҳаваскор ҳунарманд аёллар иштирок этди.
Семинарга жалб қилинган малакали соҳа мутахассислари ва тажрибали тадбиркорлар томонидан иштирокчиларга ўз фаолиятини ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги зарур билим ва кўникмалар берилди.
Семинар якунида барча иштирокчиларга "Тадбиркор аёл" Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Қашқадарё вилоят бўлимининг аъзолик гувоҳномаси ҳамда сертификатлари топширилди.