Молиявий тартиб, шаффофлик ва назорат – Жамиятнинг устувор вазифаси
Хабарингиз бор, “Ўзбекнефтгаз” АЖда йўлга қўйилган тизимли ишлар натижасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган рейтинг рўйхатида Компания 92 балл тўплаб, бешинчи ўринни эгаллади. Бу Жамиятда коррупцияга қарши курашишда амалиёт ва назоратнинг яхши ташкил этилганини кўрсатади.
Жорий йил биринчи чорагида ҳам белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва тизимда молиявий ва ҳуқуқий тартиб-интизомни мустаҳкамлаш мақсадида қатор самарали ишлар амалга оширилди.
Жорий чоракда 1 та комплекс, 3 та мавзули ўрганиш, 1 та хизмат текшируви амалга оширилди. Ўрганишлар давомида аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилди. Шунингдек, 4 та ҳолат юзасидан ўрганиш ҳужжати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан 32 нафар масъулга интизомий жазо чоралари қўлланилиб, 1 нафари бошқа вазифага ўтказилди, 2 нафари билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Таҳлил қилинган жами 1 609 та шартнома ва ҳужжатнинг айримларида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш мақсадида жами 2 653 та декларация йиғилди. Манфаатлар тўқнашуви бўйича қайд этилган 136 та ҳолат бўйича масъуллар томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Ҳисобот даврида ишга кириш учун мурожаат қилган 74 нафар номзод "Йўриқнома”га мувофиқ ўрганилиб, шундан 72 та ҳолатда “ижобий” ва 2 та ҳолатда “салбий” хулоса берилган.
Алоқа каналлари орқали келиб тушган мурожаатлар ҳам белгиланган тартибда ўрганилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс саводхонлигини ошириш мақсадида Жамиятга қарашли корхона ва бошқармаларда 4 123 нафар ишчи-ходим иштирокида 59 та семинар-тренинг ташкил этилди.
Шунингдек, 30 та маҳаллий ва хорижий корхоналар санкциявий рўйхатлар бўйича текширилди.
Тизимдаги барча молиявий хато-камчиликлар, манфаатлар тўқнашуви ва коррупцион хавфлар аниқланган ҳолда таҳлил қилиниб, аниқ чоралар кўрилмоқда. Бу Жамият фаолиятида шаффофликни таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва масъулиятни оширишга қаратилган.