Аёллар онкоскрининг текширувидан ўтказилди
Ҳозирги кунда онкологик касалликлар жаҳон бўйлаб инсонлар орасида тўртинчи ўринни эгалламоқда ва уларнинг салбий оқибатлари кўп ҳолларда касалликнинг эрта аниқланмаганлиги билан боғлиқ.
Шу боисдан, онкологик касалликларнинг эрта босқичларда аниқланишини таъминлаш ва уларни даволашда самарадорликни ошириш мақсадида Ўзбекистонда қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг тасарруфидаги "Нефт газ бино иншоат" МЧЖда ҳам кўкрак бези саратони бўйича скрининг текширувлари ташкил этилди. 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган 75 нафар аёл ходимлар махсус кўчма лаборатория орқали скринингдан ўтказилди.
Бу турдаги текширувлар аёлларнинг ҳар қандай онкологик касалликлардан эрта аниқланишини таъминлаш ва уларни вақтида даволаш имконини беради.