September 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводи нуфузли “S&P Global Energy Awards” мукофотининг номзодлар рўйхатига киритилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖнинг “Uzbekistan GTL” заводи дунё нефть-газ ва кимё саноати соҳасидаги энг нуфузли мукофоти, жаҳон энергетика саноатининг “Оскар” мукофоти сифатида эътироф этилган “2022 Platts Global Energy Awards” – АҚШнинг “S&P Global” нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан “Углеводородларни қайта ишлаш соҳаси ва кимё саноатидаги улкан ютуқлари учун” номинациясида дунёнинг етакчи корхоналари қаторида номзод сифатида танланди.

– “Uzbekistan GTL” заводимизнинг ушбу мукофот учун номзод этиб танлангани “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси учун катта шарафдир. Бу эришган ютуқларимизнинг яна бир тасдиғи, ва корхонамизнинг ишчи-ходимлари ҳамда ҳамкорларимиз ушбу эътирофга эришиш учун жуда кўп меҳнат қилган, барчанинг саъй-ҳаракатларига берилган муносиб баҳодир” , – дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев.

Ушбу номинацияда ғолиблик учун Ўзбекистондаги “Uzbekistan GTL” заводи билан бир қаторда Хитойдаги “China Gas Holdings”, Люксембургдаги “Clariter”, Ҳиндистондаги “Hindustan Petrolium Corporation” ва “Indian Oil Corporation”, АҚШдаги “Kiewit”, “United Energy Trading”, “Valero Energy Corporation” каби дунёнинг етакчи корхоналари ҳам номзод сифатида киритилган.

– Дунё миқёсида нефть-газ ва энергетика соҳасидаги энг нуфузли мукофот учун финал босқичи иштирокчиси этиб танланганимиз жуда фахрлидир. Барчамиз ушбу номинациянинг ғолиби сифатида эълон қилинишини интиқлик билан кутмоқдамиз. Албатта бу “Uzbekistan GTL” жамоаси учун ифтихор бахш этади. Қисқа муддат ичида барчанинг диққат эътиборини ўзига тортишга муваффақ бўлган тарихимизнинг яна бир муҳим босқичидир. Ушбу мукофотга эришиш лойиҳада ишлаган жамоаси учун катта аҳамиятга эга”, – дейди “Uzbekistan GTL” заводининг Бош директори Фахритдин Абдурасулов.

Мукофот ғолиблари “S&P Global” томонидан жорий йилнинг 8 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида “Uzbekistan GTL” заводи лойиҳаси АҚШнинг нефть ва газни қайта ишлаш соҳасидаги етакчи бўлган “Hydrocarbon Processing” журналининг “HP Awards” нуфузли мукофотининг "Энг яхши газни қайта ишлаш технологияси номинацияси"да кучли учликка номзод сифатида танланган эди.

Маълумот учун: "Uzbekistan GTL" — "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи корхона бўлиб, дунёдаги энг йирик ва энг илғор заводлардан биридир. Лойиҳа Ўзбекистоннинг табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини сезиларли даражада кенгайтириш ва углеводород хомашёси импортини кескин қисқартиришга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|