October 21

Ўзбек адабий тилининг асосчиси Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди 

O‘zbekcha Ruscha

Бугун, 21 октябр, пойтахтдаги Адиблар ҳиёбонида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги муносабати билан тантанали адабий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Унда турли давлат ва жамоат ташкилотлари қатори "Ўзбекнефтгаз" АЖ ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Тадбир доирасида Жамят вакиллари буюк аллома, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Тантанали тадбирда иштирок этганлар ўзбек тилининг бой илмий ва маданий мероси, унда яратилган асарларнинг дунё адабиётига қўшган ҳиссасини эътироф этишди. Турли миллат ва элат вакиллари ҳам ўзбек тилида чиқишлар қилишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook