April 12, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг I чорагида экспорт таркибида полиэтилен ва саноат хизматлари асосий улушни ташкил қилди

O‘zbekcha Ruscha

2023 йил январь-март ойларида "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун белгиланган мақсадли экспорт кўрсаткичлари прогнози 75,3 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткич 87,5 млн АҚШ долларига етказилди ва белгиланган режа 116,3 фоизга бажарилди.

Жамият экспорти таркибида полиэтилен (51%) ва саноат хизматлари (15%) асосий улушни ташкил қилди.

Шунингдек, ички бозордан ортган 24,0 минг тонна миқдоридаги “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик нафта маҳсулоти экспортга йўналтирилди.

Айни пайтда “Uzbekistan GTL” заводи томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизель маҳсулотининг экспорт нархи 1 тоннаси учун 747,1 АҚШ долларигача пасайтирилиб, доимий равишда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси орқали савдоларига қўйиб борилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ маҳсулотлари дунёнинг 18 та давлатига экспорт қилинмоқда. Туркия, Латвия, Афғонистон, БАА, Хитой ва Россия давлатлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий экспорт ҳамкорлари ҳисобланади.

Жорий йилнинг январь-апрель ойлари якуни билан 128,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот ва хизматлар экспорт қилиниши ва экспорт мақсадли кўрсаткичлари 104,0 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|