Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади
Улар орасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ходимлари ҳам бор.
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" фахрий унвони билан:
– Шамсиев Шермат Жўрақулович - Муборак газни қайта ишлаш заводи директори, Қашқадарё вилояти
"Меҳнат шуҳрати" ордени билан:
– Арзиев Шуҳрат Холович - "Uzbekistan GTL" корхонаси қурилиш лойиҳаси директори
– Узаков Асланкул Итолмасович - "Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари" масъулияти чекланган жамияти бурғиловчиси, Қашқадарё вилояти
"Шуҳрат" медали билан:
– Асланов Шуҳрат Чариевич - "Шўртан газ кимё мажмуаси" масъулияти чекланган жамияти бош директори, Қашқадарё вилояти
– Қиличев Насриддин Бахридинович - Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг "Зеварда" кони технологик қурилма кузатувчиси, Қашқадарё вилояти
– Обидов Алишер Шукирович - "Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи" масъулияти чекланган жамиятининг буғ-ҳаво-газ таъминоти цехи компрессор қурилмаси машинисти, Бухоро вилояти.