January 27

Шахмат турнири ғолиблари аниқланди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтаз” АЖ тасарруфидаги барча бошқарма ва корхоналар ходимлари ўртасида шахмат турнири ўтказилди.

Мусобақа Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида, тезкор (рапид) йўналишида аёллар ҳамда эркаклар ўртасида ташкил этилди. Иштирокчиларга ҳар бир партия учун 10 дақиқа, ҳар бир юриш учун эса 5 сониядан вақт ажратилди.

Натижаларга кўра, эркаклар ўртасидаги беллашувларда “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ ходими Алишер Ражабов 1-ўрин, “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарати ходими Акрам Ражабов 2-ўрин, “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходими Искандар Кенжаев 3-ўринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходими Хуршида Қўзиева 1-ўрин, И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиали ходими Жаннат Аметова 2-ўрин, "Гулистон нефт базаси" МЧЖ ходими Гулноза Очилова 3-ўринни эгаллашди.

Ғолиблар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook