June 30, 2023
“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди
“Uzbekistan GTL” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига Баҳадиров Алишер Шукуралиевич тайинланди.
Алишер Баҳадиров шу кунга қадар, "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У ўз фаолиятини 2000 йилда “Шўртан газ кимё мажмуаси" унитар шўъба корхонаси полиэтилен цехи кузатувчиси, смена муҳандислигидан бошлаган. Ўтган йиллар давомида "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамиятида углеводородларни чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича самарали фаолият юритиб келаётган мутахассислардан ҳисобланади.