June 16, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Май ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси ортиғи билан бажарилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг май ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари томонидан 52,1 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига жорий ойда суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 46,6 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 48,7 минг тонна, режага нисбатан 104,4% (ўсиш сурати 97,6%) етказиб берилди.

Завод ва бошқармаларда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газнинг кунлик ҳажми, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарига юклаб бериш ҳамда биржа савдоларига чиқариш жараёнлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти ва Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти томонидан 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизими орқали назорат қилиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|