Жамият аёллари нафосат ва гўзаллик айёмида
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ва унинг тасарруфидаги нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ҳамда нефт базаларида фаолият юритаётган барча аёлларга 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан чуқур эҳтиром кўрсатилди.
Эрта тонгдан Жамиятга қарашли барча бино иншоатларда мўътабар ва азиз опа сингиллар муносиб кутиб олиниб, байрам биан табрикланди.
Қайд этиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва ҳукумат томонидан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўзини намоён қилишлари учун шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Яратилаётган ушбу имкониятлар туфайли аёллар оила ва жамиятда ўз ўринларига эга бўлишиб, катта муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. Бунга “Ўзбекнефтгаз” АЖда фаолият олиб бораётган 4 мингдан зиёд аёллар ҳам ёрқин мисолдир.
Мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган нефт ва газ соҳасини ривожлантириш борасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган тажрибали ва малакали мутахассислар Президентимизнинг Фармони билан ҳар йили давлат мукофотлари билан тақдирланмоқда.
Эрта тонгдан мухтарама аёллар, гўзал ва оқила қизларимиз учун улашилган баҳорий кайфият кечгача давом этиши шубҳасиз.