August 30, 2023

Шўртан газ кимё мажмуасида қуввати 600 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли “Қаршитермопласт” цехи биноларининг том қисмида қуввати 600 кВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ўрнатиш ишлари бошланди.

Шунингдек, мажмуага қарашли “Эркатой -1,2,3,4” мактабгача таълим муассасалари объектларида ҳам умумий қуввати 40 кВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилиб, электр монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, чора-тадбирлар режасига кўра йил охирига қадар мажмуа атрофидаги автотураргоҳ учун 1100 кВт, ишчилар шаҳарчаси учун 230 кВт, ташқи сув таъминоти цехига қарашли сув ҳайдаш иншооти учун 50 кВт ҳамда А ва В устун насос станциялари учун 2 кВт, “Медсервис” соғломлаштириш маркази учун 20 кВтли қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатиш режалаштирилган.

Бундан кўзланган асосий мақсад йил охиригача умумий қуввати 2.04 МВт қуёш электр станциясини ўрнатиш ва йиллик 4430.268 минг кВт электр энергиясини тежашдир.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube