December 11, 2024

Ходимлар ўртасида очиқ танловлар ўтказилади

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши рационализаторлик таклифи” ва “Энг яхши технологиялар трансфери” танловлари ўтказилмоқда.

Танловдан кўзланган мақсад Жамият ходимлари ўртасида ижодий ташаббус ва ишбилармонликни ошириш, инновацион стартап лойиҳалар, технологиялар трансфери, рационализаторлик таклифларини ривожлантириш, фаолиятга доир муаммоларни ечимига ёшларни кенг жалб қилиш ва янгича услублар қўллашни рағбатлантириш орқали меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган.

Унда Жамият таркибига кирувчи барча корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган (40 ёшгача) индивидуал ёки жамоа бўлиб (4 кишидан ошмаган) ходимлар иштирок этишлари мумкин.

Иштирок этувчилар аризаларини 2025 йилнинг 31 мартига қадар ушбу талабнома шаклини тўлдирган ҳолда қуйидаги манзилга юборишлари мумкин:

• 100047, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси 2-уйда жойлашган “O`ZLITINEFTGAZ”АЖ бош офисига (тел.: 71 280-67-05);

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар
бир марталик мукофот пули билан рағбатлантирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook