June 22, 2023

«Узбекнефтегаз»: “Uzbekistan GTL” заводи суюлтирилган газ сотувини бошлади

O‘zbekcha Ruscha

2023 йил 22 июн куни “ЎзРТХБ” АЖ ("Ўзбекистон Республикаси товар-ҳом ашё биржаси") савдо майдончасига бошланғич нархи тоннасига 3 120 552,52 сўмга тенг бўлган GTL суюлтирилган газининг 161 тоннали биринчи партияси қўйилди.

Суюлтирилган газ Шўртан газ кимё мажмуаси шартлари асосида етказиб берилади.

Суюлтирилган углеводород гази (СУГ) босим остида ҳосил бўлган пропан ва бутан аралашмаси бўлган ёқилғидир. Ишлаб чиқариш жараёнида кластер ўзгариб, газ суюқ ҳолатга ўтади, бунда уни ҳажми қисқариб, ташиш ва тақсимлаш жараёнлари осонлашади.

Иқтисодий ва экологик жиҳатдан суюлтирилган углеводород гази бензин ва дизел ёқилғисидан устунликка эга, шунинг учун турли саноатларда кенг қўлланилади.

Транспорт ёқилғиси сифатида ишлатилганда суюлтирилган газ ёниш жараёнида бошқа углеводород ёқилғиларига нисбатан 10-12 фоиз кам CО2 чиқаради.

Шунингдек, у мамлакатнинг энг чекка бурчакларига етказишда қулай ёқилғи бўлиб, миллионлаб одамларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|