April 10, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Москва нефтгаз бизнеси институти вакиллари “Uzbekistan GTL” заводи фаолияти билан танишди

O‘zbekcha Ruscha

Москва нефтгаз бизнеси институти вакиллари "Uzbekistan GTL" заводидаги синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришди.

Ташриф давомида хорижий делегация вакиллари “GTL” заводида тайёрланаётган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари билан таништирилди.

Шунингдек, "Uzbekistan GTL" заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Делегация вакиллари замонавий қурилма ва асбоблар билан жиҳозланган марказий лабораторияда Европа экологик стандарти ва “O'zDSt EN 15940:2022” миллий стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли “GTL” дизел ёқилғиси – “Euro-6”(ЕN15940)нинг таҳлил жараёнларида иштирок этишди.

Ташриф якунида "Uzbekistan GTL" заводининг ишчилар шаҳарчасида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|