December 24, 2024

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг Гендер масалалари бўйича маслаҳатчиси учун очиқ танлов эълон қилади.

Гендер масалалари бўйича маслаҳатчига қўйиладиган квалификация талаблар қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик, ижтимоий-гуманитар фанлар, ишлаб чиқариш билан боғлиқ йўналишлар (бакалавр ёки магистратура).
• тилларни билиши: ўзбек, рус тиллари – оғзаки ва ёзма нутқ эркин, инглиз тили (устунлик беради);
• компьютер саводхонлиги: мукаммал фойдаланувчи, Microsoft Offrce, Ехсеl, Power Point офис дастурларини билиш;
• иш тажрибаси: ижтимоий соҳада (касаба уюшмалари, вазирлик, идораларнинг хотин-қизлар билан ишлаш каби) камида 5 йил бўлиши талаб этилади.

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:

• Гендер тенглиги офиси ишини мувофиқлаштириш ва унинг вазифалари бажарилишини назорат қилиш;
• гендер тенглиги тамойилларини корпоратив жараёнларга интеграция қилиш учун Жамият раҳбарияти ва таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
• гендер тенглиги стратегиясида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Жамият Бошқаруви раисига Офис фаолияти натижалари бўйича ҳисобот тақдим этиш;
• гендер мувозанатига эришиш бўйича мақсадли кўрсаткичларни аниқ белгилайдиган чора-тадбирлар режаси ва стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
• Ходималар профессионал салоҳиятини ривожлантириш ва амалга оширишга қаратилган карьеравий ва профессионал ўсиш тизимини йўлга қўйиш;
• гендер тенглигини таъминлашда англанмаган стереотипларнинг таъсирии олдини олиш ва бошқа масалалар бўйича ўқув дастурлари, семинарлар ва тренинглар ташкил этиш;
• дискриминация ва тенгсизлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун шикоятларни кўриб чиқиш ва қайта алоқа механизми орқали ходимларни қўллаб-қувватлашни таъминлаш;
• “Лидер аёллар” мураббийлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш;
• менторлик, психологик ёрдам ва скрининг йўналишларида хорижий экспертлар ёки маҳаллий тажрибали мутахассисларни жалб этиш бўйича таклифлар киритиб боришдан иборат.

Номзодлар 2025 йил 6 январга қадар резюме/анкеталарини ушбу электрон манзилга юборишлари лозим: hr@ung.uz.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва унинг таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook