“Air Products” “Uzbekistan GTL” заводида
“Air Products” компаниясининг Бош операцион директори Самир Ж. Сержах бошчилигидаги делегация аъзолари "Uzbekistan GTL" заводида бўлиб, синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқарилиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида “GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни тайёрлашнинг жорий ҳолати, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Делегация вакиллари заводнинг замонавий бошқарув панеллари орқали 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишишди.
Шунингдек, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси, "Uzbekistan GTL" МЧЖ Бош директори ҳамда "Air Products" компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган музоракада ҳамкорликдаги келгуси режалар ҳақида келишиб олинди.