December 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 11 ойда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 1 100 та мурожаат ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 100 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 993 таси (90%) жисмоний шахслардан ва 107 таси (10%) юридик шахслардан келиб тушган.

Улардан,
• 466 таси (43%) электрон; • 409 таси (37%) ёзма; • 225 таси (20%) эса оғзаки мурожаатлардир.

Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг 325 таси (29%) ишга кириш, 151 таси (14%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 143 таси (13%) меҳнат муносабатлари, 68 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 413 таси (38%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан 547 таси (49%) Қашқадарё, 130 таси (12%) Бухоро, 42 таси (4%) Сурхондарё, 35 таси (3%) Фарғона, 27 таси (2%) Андижон вилоятларида, 45 таси (4%) Қорақалпоғистон Республикаси ва 114 таси (10%) Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олинган жами 1 100 та мурожаатлардан, 273 таси қаноатлантирилган, 806 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 19 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 300 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 292 таси ижроси таъминланди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш учун “Онлайн-маслаҳатчи” модули орқали фуқароларга 757 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Жамиятнинг “Ишонч телефони”га жорий йилнинг 11 ойида жами 56 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилинган мурожаатлар ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилиб ижрога қаратилган бўлса, 2 170 дан ортиқ мурожаатларга оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|