March 6

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Геология департаменти, геология-геофизика ишларини мувофиқлаштириш бўлими Устюрт региони бўйича бош мутахассис лавозими учун очиқ танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: Олий;
• мутахассислиги: Нефт ва газ геологияси ва геофизикаси;
• тилларни билиши: Ўзбек ва рус тиллари – мажбурий (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик беради)
• компьютер саводхонлиги: Мукаммал фойдаланувчи (Office: CorelDraw, Excel, Power Point, Word);
• иш тажрибаси: Ўз йўналишида камида 3 йил;

Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:

• Геологик ва геофизик ишларнинг йўналишларини кўриб чиқиш ва уларни Республика нефт-газ саноатининг умумий вазифалари билан мувофиқлаштириш;
• Қудуқларни бурғилашда геологик ва геофизик масалаларни тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда тезкор ечимларини ташкил этиш;
•Қудуқлар қурилишида геологик, геофизик, геокимёвий тадқиқотлар ва маҳсулдор горизонтларда синов-ўзлаштириш ишлари ўтказилиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, назорат ва мониторинг олиб бориш;
• Чуқур бурғилаш учун тайёрланган янги истиқболли майдонларнинг геологик ва геофизик материалларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
• Қудуқдан олинган керн ва шламларни визуал таҳлил қилиш.

Номзодлар 2025 йил 14 мартга қадар ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook