September 20, 2023

Шўртан газ кимё мажмуасидаги рақамли инновацион ечим халқаро танлов ғолиби бўлди

O‘zbekcha Ruscha

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Нефть ва газ саноатидаги энг яхши рақамли ечимлар” ХIV-халқаро танлови ўтказилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ушбу танловга тақдим этилган лойиҳа ҳам номинация ғолиблигини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган Шўртан газ кимё мажмуаси бош директори ўринбосари Ф. Қувватов ва лойиҳа пудратчиси – “1C: Первый Бит” компанияси корпоратив лойиҳалар бўйича раҳбари В. Бурдин мукофотни қабул қилиб олдилар.

Танлов орқали ҳар йили нефть ва газ соҳасида амалга оширилган IТ ва саноатни автоматлаштириш соҳасидаги энг муҳим лойиҳаларнинг мижозлари ва ижрочилари эътироф этиб келинади.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад, нефть ва газ саноати учун рақамли инновацион ечимлар ва технологияларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш, ўзаро тажриба алмашиш, ўзини оқлаган лойиҳаларни бошқа корхоналарда жорий этишдан иборат.

Жорий йилги танловда бутун жаҳон нефть ва газ бозорида ўзининг ўрнига эга бўлган “Газпром”, “Лукойл”, “Сибур” ва “Зарубежнефть” компаниялари, “Газпромбанк” каби йирик банк ва молия институтлари IТ соҳасида амалга оширилган лойиҳалари билан 17 та номинация бўйича иштирок этди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube