June 13

Ўқув-семинар – мулоқот ва ишонч майдони

O‘zbekcha Ruscha

Шўртан газ кимё мажмуасида "Саноатнинг медиа билан алоқаси: очиқлик, экологик масъулият" мавзусида журналистлар учун ўқув-семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирдан мақсад журналистларни соҳа ҳақидаги билимларини бойитиш, нефт ва газ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини ошириш, журналистлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Семинарда технологик жараёнлар ва қурилмаларнинг марказлашган бошқарув тизими, бўлинмалар фаолияти ҳамда босқичма-босқич амалга оширилаётган модернизация жараёнлари ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Бу, ўз навбатида, журналистларга ахборотни чуқур таҳлил қилиш, соҳа ҳақида холис, мувозанатли ва манбага асосланган материал тайёрлашлари учун замин яратади.

Ишлаб чиқариш жараёнларида экологик назорат, фильтрация, чиқиндиларни қайта ишлаш, энергия тежамкор технологиялар қўлланиши каби масалаларга доир маълумотлар ОАВ вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда шунингдек, ОАВ вакилларига завод Матбуот хизмати фаолияти ҳам таништирилди. ОАВ ва саноат ўртасидаги муносабатлар ҳақида фикр алмашилди. Маълумотларни тўғри, аниқ ва тезкор тақдим этиш — нафақат ташкилот учун, балки жамоатчиликнинг ишончини мустаҳкамлаш учун муҳим омил экани таъкидланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати