September 27

Конларда кенг қамровли ишлар якунланди

O‘zbekcha Ruscha

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси конларида куз-қиш мавсуми олди кенг қамровли ва режали таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Бошқармага қарашли “Шимолий Бердақ”, “Шарқий Бердақ” конлари ва сиқув компрессор станцияси, газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги режали таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Жумладан:
- Агрегатга газ кириш горизонтал сепараторида ташқи ва ички кўрик ишлари ўтказилди.
- Агрегатларга ёқилғи газ тизимининг иккита фильтр-сепараторида ички кўрик ишлари ўтказилиб, ҳар бирининг иккитадан фильтр элементлари янгисига алмаштирилди.
- Ёқилғи газини меъёрлаш тизимларининг В тармоғидаги шарли кран янгисига алмаштирилди.

Шу билан бирга, сиқув компрессор станцияларида электр таъминоти тизимлари, аккумуляторлар янгиланиб, компрессорлар орасида кожух муфта очилиб, мой сизиш муаммолари бартараф этилди.

Компрессорларнинг буфер газ тизимларидаги мембраналар алмаштирилди, бу эса ушбу қурилмаларнинг самарали ишлашини таъминлайди.

“Шарқий Бердақ” сиқув компрессор станциясига кириш тармоқларининг кенгайтирилиши ва янги сепараторларнинг ўрнатилиши бирламчи газ тозалаш жараёнларини янада самарали қилишга хизмат қилди.

Бошқарманинг муҳим технологик қурилмаларидан бўлган Шарқий Бердақ газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги технологик ускуналар, меъёрловчи клапанлар ва газ ўтказгич зулфинлари текширувдан ўтказилиб, куз-қиш мавсумида узлуксиз, беталофат ишлаши таъминланди. Газни комплекс тайёрлаш қурилмасидан тоза газ узатиш тизимида ҳам кенгайтириш ишлари олиб борилди. Бундан мақсад магистрал газ қувурларига узлуксиз тоза газ етказиб бериш имкониятлари яратилди.

Ушбу лойиҳалар якунланиб ишга туширилиши, табиий газ қазиб олиш ва етказиб беришда авариявий тўхташларни олдини олиш ва узлуксиз ишлашини таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook