December 18

Хитойда ўтказилган синов жараёнларида мутахассислар иштирок этди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари газ конларида табиий газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини барқарорлигини таъминлаш ҳамда мавжуд газ заҳираларни максимал ўзлаштириш мақсадида конларда кичик компрессор станцияларини қуриш лойиҳалари жадал суръатларда олиб борилмоқда

2024 йил 29 мартда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Jereh Oil & Gas Engineering Corporation” (Хитой) компанияси ўртасида конлардаги кичик компрессор станциясиларини қуриш лойиҳалари доирасида блокли кичик компрессор қурилмаларини ишлаб чиқишариш, етказиб бериш ва ишга тушириш бўйича шартнома имзоланган.

Бугунги кунда, I-босқичда “Jereh Group” компанияси томонидан жами 15 та компрессор блоклари етказиб берилди ва ишга туширилди. Шунингдек, II-босқичда эса 37 та компрессор блокларини тайёрлаб, етказиб бериш режалаштирилган.

Ушбу босқичда Шўртан конида 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган кичик компрессор станциялари “Jereh Group” компанияси лойиҳавий техник ечимлари асосида “MyCom” (Япония) компаниясининг винтли компрессорлари, “Nanyang” (Хитой) компанияси электр двигателлари билан Хитойнинг Яньтай шаҳиридаги “Jereh Group” компанияси заводида йиғиш ишлари олиб борилмоқда.

Компрессор блокларини заводда синов ишларида қатнашиш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Шўртан НГҚЧ бошқармаси мутахассисларидан иборат “Ишчи гурух” гурух заводга хизмат сафарида бўлишди.

“Ишчи гуруҳ” “Jereh Oil & Gas Engineering Corporation” компанияси иш фаолияти билан яқиндан танишиб винтли, поршенли компрессор ва электрдвигателларнинг йиғиш вақтидаги уларни лойиҳалаштириш, йиғиш жараёнлари билан танишди ва синов жараёнларида иштирок этишди.

Синов жараёнига тайёргарлик ишлари қурилмалар техник параметрлари ўрганиб чиқилди, синов давомида компрессор ва двигателларни техник кўрсаткичлари ишлаб чиқарувчи заводнинг “Ишлатиш қўлланмаси”га тўғри келиши бўйича мониторинг олиб борилди.

Ушбу кичик компрессор станцияларини ишга тушириш билан “Шуртан” кони заҳираларини ўзлаштириш, кунлик табиий газ қазиб олишни ошириш ва барқарорлиги таъминлаш ҳамда газни кейинги босқичларга етарли босим билан етказиб бериш таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook