August 18, 2023

Жамият тасарруфидаги объектларда жами 3591 кВт қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилиб, ишга туширилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ объектларини энергия ресурслар билан таъминлашнинг ишончлилигини ошириш, самарадорлиги ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш орқали электр энергияси истеъмоли тақчиллигини қоплаш мақсадида кичик қуёш фотоэлектр станцияларини кенг жорий қилиш бўйича тизимли режа ишлаб чиқилган.

Унга асосан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқармалар, корхоналар ва нефть базаларининг маъмурий бинолари, ижтимоий соҳа объектларида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Амалга оширилган ишларнинг самараси ўлароқ, ўтган йили “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппарати биноларига 170 кВт, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларнинг маъмурий биноларига 221 кВт ва нефть базаларда 95 кВт бўлган жами 496 кВт қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилди.

Шу билан бир қаторда, 2023 йилда ҳам “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилишни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бу тадбирлар ушбу йўналишдаги ишларнинг узвий давоми ҳисобланади.

Ишлаб чиқилган тадбирларга асосан, барча чораларни амалга ошириш натижасида, тадбирлар якунига қадар, республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча корхона ва ташкилотлари объектларига умумий қуввати 23 000 кВт қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилади.

2023 йилнинг айни вақтига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча корхона ва ташкилотлари объектларига жами 3591 кВт қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатилиб ишга туширилди.

Шунингдек, ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларда жами 4151 кВт қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.

Чора тадбирларни амалга ошириш натижасида ўрнатилган қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан кунлик ўртача 19 300 кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда ва йил якунига қадар 4.2 млн кВт*соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube