May 20, 2023
“Ўзбекнефтгаз”: Канада компанияси билан углеводород қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди
“Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 3-халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз”АЖ ва Канаданинг “Golden Horizon” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувда томонлар хорижий ҳамкорлар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг муҳокама қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси конларида углеводород қазиб олишни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, “Golden Horizon” компанияси билан ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан биргаликда амалга оширилмоқда.
May 20, 2023, 09:48
0 views