May 16, 2025
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради
Интернет тармоқларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси номидан сармоя киритиш орқали мўмай даромад топиш имкони пайдо бўлгани ҳақида навбатдаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда.
Ҳурматли фуқаролар “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг. Бундай маълумотларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлақо алоқаси йўқ.
Ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар сизнинг телефон рақам ёки пластик карталарингиздан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарлар билан фақат акциядорлик жамиятининг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги instagram, telegram, youtube, facebook расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин.
May 16, 2025, 09:33
0 views