February 29, 2024

Профилактик тадбирлар орқали коррупцияга қарши курашилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцияга қарши муваффақиятли кураш тизими йўлга қўйилган бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида Жамиятга қарашли барча бошқарма ва корхоналарда коррупцияга қарши курашишга қаратилган ички меъёрий ҳужжатлар ижросига бағишланган кенгайтирилган йиғилишлар ўтказилди.

Меҳнат жамоалари иштирокида ўтказилган учрашувларда корруцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган тадбирлар моҳияти, ички тартиб қоидаларида акс эттирилган талабларга риоя қилиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиб, кенг қамровли профилактик тушунтиришлар берилди.

Ишчи-ходимларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан берилаётган тўлақонли асослантирувчи жавоблар ички меъёрий ҳужжатлар туб мазмунини англаш ва уларга амал қилишларига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Шунингдек, ички меъёрий ҳужжатларнинг тизим корхоналаридаги ижроси юзасидан ҳам жойларда ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган хато камчиликлар бартараф этилмоқда. Қонунчилик асосида таъсир чоралари ва жавобгарлик мавжудлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши меҳнат интизоми ва коррупцияга қарши курашиш принципларининг ходимлар иш фаолиятида ажралмас қисмга айланишида муҳим аҳамият касб этади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook